Линклар

logo-print
2012 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларнинг ўз мулкини ижарага бериш учун давлат томонидан қаътий ижара ҳақи белгиланди.

Sion Research таҳлилий маркази хабарига кўра, эндиликда мулкни ижарага қўйишнинг минимал қиймати 1 квадрат метр учун Тошкент шаҳрида 3000 сўм, вилоят марказларида 2000 сўм ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида 1000 сўм қилиб белгиланди.

Тошкентда фаолият юритаётган солиқ маслаҳатчиларидан бирининг айтишича, шу пайтгача аксар мулкдорлар ўз даромадларини солиқдан яшириб келгани учун янги тартиб йўлга қўйилаяпти.

- Эндиликда мулкни ижарага берган ҳолатда ижаранинг минимал ставкаси ўрнатилаяпти. Сабаб шу пайтгача шартнома тузилаëтганда ижарачи билан ижарага олувчи кичкина суммани кўрсатиб қўйишар эди яъни налогдан қочиб. Шунинг учун эндиликда минималний сумма кўрсатилади. Давлат томонидан ками белгилаб қўйилади. Ҳақиқатан шунчадан кам бўлиши керак эмас, деди солиқ маслаҳатчиси.

1 январдан бошлаб жисмоний шахслар ўзига қарашли турар-жой биноларини ижарага бериш пайти ижарачи билан шартнома тузиб, уни нотариал тартибда расмийлаштирмаса, жаримага тортилади.

2012 йилда жисмоний шахслар учун даромад солиғининг энг минимал ставкаси даромаднинг 9 фоизи миқдорида қилиб белгиланди.
XS
SM
MD
LG