Линклар

Бугундан Беларусдаги Интернет эркинлигини чеклашга қартилган янги қонун кучга кирди.

Қонун бандларидан бирига кўра¸ мамлакатдаги Интернет кафелари бугундан бошлаб ўз мижозлари шахсиятини аниқлаб¸ улар кирадиган веб саҳифалар рўйхатини тузиб¸ бу сайтларни кузатиб бориши лозим бўлади.

Беларусда 35 та веб саҳифа давлат томонидан расман тақиқланган. Уларнинг кўпчилиги порнографик сайтлар бўлсада¸ тақиқланган сайтлар орасида мухолифат сайтлари ҳам бор.

Ҳукумат тақиқлаган сайтларга киришга уринганлар жамоат тартибини бузганликда айбланиб 125 доллар жарима тўлашга ҳукм қилинади.

Мамлакат солиқ¸ полиция ва хавфсизлик хизмати Интернетга оид янги қонунни бузувчиларни топиб аниқлаш ва уларни жазолаш билан шуғулланади.

Сўз эркинлиги вазиятини кузатиб келаëтган халқаро ташкилотлар Беларусни йиллардан бери сўз ва ифода эркинлиги¸ хусусан Интернетдаги сўз эркинлигини бўғаëтган давлатлар рўйхатига қўшиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG