Линклар

logo-print

Ўзбекистон Тожикистонга газ узатишни тиклагани айтилмоқда. Ҳафта бошида Тошкент қўшни республикага газ бермай қўйган эди.


Тожикистон ахборот агентликларининг билдиришича¸ 5 январ куни Тошкентда ўтказилган музокаралар натижасида Ўзбекистон ўз қўшнисига табиий газ узатишни қайта бошлаган.

4 январ куни Ўзбекистон томони олдиндан огоҳлантирмай туриб Тожикистонга газ узатишни бутунлай тўхтатиб қўйганидан сўнг Тожикистон Бош вазири ўринбосари Муродали Алимардон бошчилигидаги Душанбе делегацияси 5 январ куни Тошкентга келган эди.

“Тожиктрансгаз” давлат ширкати раҳбари Саидаҳмад Шарофиддиновнинг мухбирларга билдиришича¸ эришилган янги келишувга кўра¸ 2012 йилда Ўзбекистон Тожикистонга 200 миллион кубометр газ сотади.

Шарофиддиновнинг айтишича¸ жорий йилда Душанбе ҳукумати оладиган ўзбек гази нархи 2011 йилгига нисбатан арзонроқ бўлади. Ўтган йилнинг ноябр ойи охирига қадар Тожикистон ҳар минг кубометр ўзбек гази учун 285 доллардан тўлаган бўлса¸ декабрда бу нарх 311 доллар қилиб белгиланган. Ҳозирча 2012 йилги газ нархи жамоатчиликка ошкор қилинмади.

Ўзбекистон ҳукумати 2012 йилги газ келишувини имзолашни пайсалга солиб¸ 4 январдан Тожикистонни газсиз қолдирганидан сўнг президент Имомали Раҳмон Ислом Каримовга мактуб ëзиб¸ ундан вазиятга аралашишни сўради.

Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ сотадиган ягона таъминотчидир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG