Линклар

logo-print
Ўзбекистонда 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларига солинадиган акциз солиғи 21 фоизга оширилди.

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси расмийларининг билдиришича¸ мамлакатда ишлаб чиқариладиган этил спиртига солинадиган акциз солиғи 15 фоизга¸ винога 5 фоизга¸ конъяк¸ ароқ ва бошқа алкогол маҳсулотларига 15 фоизга¸ пивога эса 20 фоизга оширилган.

Президент фармони билан филтрлик сигаретларга солинадиган акциз солиғи 1¸5 бараварга¸ филтрсизларига эса¸ 20 фоизга оширилган.

Расмийларга кўра¸ бу турдаги маҳсулотларга акциз солиғининг оширилиши 2012 йил давлат бюджетини тузишда инобатга олинган.

Ўзбекистондаги акциз солиқлари оширилишидан давлат ғазнасига 2012 йилда 3¸116 триллион сўм даромад тушиши кутилмоқда. Бу рақамнинг ўтган йилгига нисбатан 15 фоизга кўп экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG