Линклар

logo-print

Чехия Тимошенконинг эрига сиëсий бошпана берди


Тимошенко эри ва қизи билан суд залида.

Тимошенко эри ва қизи билан суд залида.

Чехия ҳукумати Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенконинг эри Олександр Тимошенконинг ўзига сиëсий бошпана бериш ҳақидаги сўровини қондирди¸ деди 6 январ куни Чехия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Павел Новак.

Чехия Ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг ҳам Тимошенкога бошпана бериш масаласи ижобий ҳал бўлганини билдирди.

- Ички ишлар вазирлиги билан суҳбатлардан аëн бўлишича¸ Олександр Тимошенконинг сиëсий бошпана бериш ҳақидаги сўрови қондирилади. Мен Вазирлар кенгаши мажлиси пайтида Ички ишлар вазири билан гаплашдим ва унинг айтишича¸ бу сўровни қондиришга қарор берилган¸ деди Чехия давлат радиосига гапирган Ташқи ишлар вазири.

Чех матбуотининг ëзишича¸ кейинги бир йил давомида Прагада яшаб келаëтган 51 яшар Олександр Тимошенко декабр ойида сиëсий бошпана сўраган.

2004 йилги "Зарғалдоқ инқилоби" етакчиларидан бири Юлия Тимошенко ўз сиëсий рақиби Виктор Янукович президентликка келганидан сўнг хизмат ваколатларини суистеъмол қилганликда айбланиб¸ 2011 йилда суд ҳукми билан 7 йиллик қамоққа ҳукм қилинди.

Бир йил аввал Чехия Тимошенко ҳукуматида Иқтисод вазири бўлиб ишлаган Боҳдан Данилишинга сиëсий бошпана берганига норозилик тариқасида Украина ҳукумати икки чех дипломатини жосусликда айблаб¸ мамлакатдан ҳайдаб юборган эди.
XS
SM
MD
LG