Линклар

Бугун Сурия пойтахти Дамашқ марказида амалга оширилган худкушлик ҳужуми оқибатида¸ расмий телеканалларга кўра¸ 10 одам¸ бошқа манбаларга кўра эса¸ камида 25 одам нобуд бўлган.

Ўлдирилганлар аксарининг тинч аҳоли вакиллари экани айтилмоқда. Расмийлар ҳужум учун террорчиларни айламоқда.

Айни шундай декабр ойида Дамашқда амалга оширилган икки худкушлик ҳужуми оқибатида камида 44 одам нобуд бўлган эди.

Сурияда 10 ойдан бери ҳукуматга қарши давом этаëтган норозилик намойишлари давомида хавфсизлик кучлари қўллаган зўравонликлардан¸ БМТ ҳисоб-китобича¸ 5000 дан ошиқ одам ўлдирилган.

Бугунги ҳужум учун ҳукумат кучларини айблаган Сурия мухолифати БМТ Бош котибига мурожаат қилиб¸ Араб лигаси билан Башар ал-Асад ҳукумати ўртасида эришилган зўравонликларни тўхтатишга оид келишув ижросини кузатишда ëрдам беришни сўради.
XS
SM
MD
LG