Линклар

Эрон Ҳормуз бўғозида яна ҳарбий машқ ўтказмоқчи


Ҳормуз бўғозидаги Эрон ҳарбий машқлари.

Ҳормуз бўғозидаги Эрон ҳарбий машқлари.


Эрон Инқилоб посбонлари денгиз кучлари қўмондони феврал ойида Ҳормуз бўғозида кенг кўламли ҳарбий-денгиз машқлари ўтказилишини эълон қилди.

Эрон давлат матбуотининг билдиришича¸ адмирал Али Фадавий бу машқларнинг аввалгиларидан фарқли бўлажагини таъкидлаган.

2 январ куни Эрон ҳарбийлари айни шу Ҳормуз бўғозида 10 кунлик уруш ўйинларини тугатган эди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳарбий машқлар Ғарб Эронга нисбатан санкцияларни кучайтириб¸ Эрон нефтига эмбарго қўйишни режалаëтган бир пайтда ўтказилмоқда.

Теҳрон расмийлари¸ агар Европа Иттифоқи жорий ой охирида Эрон нефтига эмбарго жорий қилгудек бўлса¸ Ҳормуз бўғозидан ўтадиган нефт танкерлари ҳаракатини тўхтатиб қўяжагидан таҳдид қилди.

Дунëнинг энг серқатнов бўғозларидан бири бўлган Ҳормуз бўғози орқали жаҳон нефт бозоридаги нефтнинг 30 фоизга яқини олиб ўтилади.
XS
SM
MD
LG