Линклар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси раиси Ху Цзинтаонинг махсус вакили сифатида мамлакатга ташриф буюрган Бутунхитой халқ вакиллари Доимий қўмитаси раиси ўринбосари Чэн Чжили хонимни қабул қилди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, учрашувда икки давлат муносабатларини янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар хусусида фикр алмашилган.

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги савдо ҳажми тўрт баробарга кўпайган.

2011 йилнинг январ-ноябр ойларида ўзаро савдо ҳажми 2,2 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

Ҳозир Ўзбекистонда ХХР сармояси асосида тузилган 380дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ислом Каримовнинг 2011 йил 19-20 апрел кунлари Хитойга давлат ташрифи чоғида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор шартномалар имзоланган.
XS
SM
MD
LG