Линклар

Москва Ҳусни Муборак тақдири борасида хавотир билдирди


Миср собиқ президенти Ҳ.Муборак полиция академиясидаги судга олиб келинган пайт. Қоҳира, 5 январ, 2012 йил.

Миср собиқ президенти Ҳ.Муборак полиция академиясидаги судга олиб келинган пайт. Қоҳира, 5 январ, 2012 йил.

Россия мисрлик прокурорлар мамлакат собиқ президенти Ҳусни Муборакка олий жазо берилишини сўрагани хусусида хавотир билдирди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида, биз Муборакнинг иши бўйича гуманитар нуқтаи назардан ҳукм чиқарилиши керак деб ўйлаймиз, дейилган.

Ҳужжатда Муборакнинг ёши ҳамда у ўз салоҳиятларини топширгани инобатга олишини лозимлиги қайд қилинган.

Намойишчиларни ўлдиришга буйруқ берганликда айбланган Ҳусни Муборак Қоҳирада суд қилинмоқда.

У ўзига қўйилган айбловларни рад қилган.
XS
SM
MD
LG