Линклар

logo-print

БМТ раҳбари Ғарб ва Эронни кескинликни юмшатишга чақирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун АҚШ ва Эронни Яқин Шарқдаги вазиятни юмшатишга ва ўзаро келишмовчиликни музокара йўли орқали ҳал қилиш учун “бор имкониятни ишга солиш”га чақирди.

Бан Ки Мун Халқаро атом энергияси агентлиги яқинда эълон қилган ҳисоботида Эроннинг ядровий дастури ҳарбий мақсадни ҳам кўзлагани билдирилганидан “хавотирда” эканини урғулади.

- Халқаро атом энергияси агентлигининг сўнгги ҳисоботида Эроннинг ядровий дастури ҳарбий мақсадни кўзлагани эҳтимолдан соқит қилинмагани мени жуда ташвишга солди. Эроннинг ядровий дастури фақат тинч мақсадга қаратилганини исботлаш Эрон раҳбариятининг вазифасидир, - деди БМТ Бош котиби.

Айни пайтда Бан Ки Мун Эронни уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақида БМТ Хавфсизлик кенгаши қабул қилган резолюцияларга риоя қилишга чақирди.

Теҳрон расмийлари БМТ талабларини бажармагани боис БМТ томонидан Эронга қарши қатор санкциялар жорий қилинган.
XS
SM
MD
LG