Линклар

Сурия террор ҳужумига қарши кескин чоралар кўрилишини билдирди


Дамашқнинг Мидан мавзесидаги террор ҳужуми, 6 январ 2012 йил.

Дамашқнинг Мидан мавзесидаги террор ҳужуми, 6 январ 2012 йил.

Сурия ҳукумати Дамашқда амалга оширилган террор ҳужумига қарши кескин чоралар кўришга таҳдид қилди.

6 январ куни Дамашқда содир этилган портлаш оқибатида 26 киши нобуд бўлди, 60дан ортиқ одам яраланди.

Сурия Ички ишлар вазири Иброҳим ал-Шаара ҳукумат мамлакат ва фуқаролар хавфсизлигига тахдид солувчи ҳар қандай шахсга нисбатан “кескин чоралар” кўрилишини таъкидлади.

Вазирга кўра, жума кунги портлашда ўлган 15 кишининг шахси аниқланган.

Бироқ ўзини портлатган худкушнинг танаси парчаланиб кетгани боис унинг шахси аниқланмаган.

Ўтган йил март ойидан бери президент Башар ал-Ассад истеъфога чиқиши талаби билан намойишлар ўтказиб келаётган Сурия мухолифати Дамашқдаги террор ҳужуми махсус кучлари томонидан уюштирилганини иддао қилган.
XS
SM
MD
LG