Линклар

Таниқли футбол мураббийси Алексей Евстафеев 22 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, футбол бўйича Ўзбекистоннинг янги ўсмирлар терма жамоасини халқаро мусобақаларга тайёрлашда Евстафеевга таниқли мураббий Азамат Абдураимов ёрдам беради.

Ўтган йил ўсмирлар ўртасида Мексикада ўтказилган жаҳон чемпионатида илк бор қатнашган Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалга чиққан эди.

Янги ўсмирлар терма жамоасининг дастлабки йиғилиши феврал ойи охирида ўтказилиши режалангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG