Линклар

6 январда Прагада қишда сувда сузувчилар янги 2012 йилнинг кириб келганини байрам қилишди.

6 январ куни Покистон парламентининг миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ризо Раббоний NATO юкларини ўз мамлакати орқали ўтказилишига жорий этилган эмбарго мазкур ташкилот билан муносабатлар яхшиланмагунига қадар давом этишини билдирди.


Покистон NATO юкларини ўз ҳудуди орқали Афғонистонга олиб ўтилишига 2011 йилнинг 26 ноябрида, NATO ҳужуми оқибатида йигирмага яқин покистонлик чегарачи ҳалок бўлгач, тўсиқ қўйган эди.


Қамоқда қолаётган Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенконинг турмуш ўртоғига Чехияда сиёсий бошпана берилди. Бунга ҳукумат томонидан собиқ Бош вазир оиласига кўрсатилаётган босимнинг кучайиши сабаб бўлган.

Юлия Тимошенко ўтган йили Россия билан Украина манфаатларига зид келувчи газ шартномасини имзолаганликда айбланиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.


3 январ куни Ливия пойтахтида содир бўлган отишма пайтида тинч аҳоли вакилларидан 2 нафари ҳалок бўлгани хабар қилинди. Ливиянинг янги ҳукуматига қарши бўлган жангарилар отишмада пулемёт ва гранатомётлардан фойдаланишган.


Венгрия пойтахти Будапештда 2 январ куни ўн минглаб одамлар мамлакатда Конституциявий ислоҳот ўтказиш талаби билан намойиш ўтказди. Норозилар фикрича, Венгриянинг амалдаги Бош вазири демократия тамойилларидан чекинган ҳолда, суд тизими, оммавий ахборот воситалари ва банк тизимида ҳукумат назоратини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG