Линклар

logo-print
Араб Лигаси Ташқи ишлар вазирларининг 8 январ куни Қоҳирада бошланган йиғилишида ташкилотнинг Суриядаги кузатувчи миссияси фаолияти муҳокама қилинмоқда.

26 декабр куни иш бошлаган мазкур миссия Сурия ҳукумати кучларининг намойишчиларга нисбатан зўравонлигини тўхтата олмагани боис танқидга учрамоқда.

Сурия мухолифати Араб Лигасини Сурияга жўнатилган миссияси кўзланган мақсадга эриша олмаганини тан олишга ҳамда вазифани БМТга топширишга чақирган.

Хабарларга кўра, Араб лигаси Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида ташкилот миссиясини Суриядан чақиртириб олиш кун тартибига киритилмаган.

БМТ маълумотига кўра, 2011 йил март ойида Сурия Президенти Башар ал-Ассад режимига қарши оммавий намойишлар бошланганидан бери мамлакатда беш мингдан зиёд одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG