Линклар

Беш кунлик сафари доирасида Маҳмуд Аҳмадийнажод АҚШ “зулмига қаршилик кўрсатаётган” ва “мустамлакачиликка қарши қарашда” бўлган Венесуэла, Никарагуа, Куба ва Эвкадор давлатларида бўлади.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Венесуэла Президенти Уго Чавес билан сўзлашув чоғида Аҳмадийнажод иқтисодий ва сиёсий масалаларни муҳокама қилиши режаланган.

Музокарадан сўнг шартномалар имзоланиши кутилмоқда. Никарагуада Эрон раҳбари қайта президент этиб сайланган Даниел Ортегонинг қасамёдга келтирилиши маросимида иштирок этади.

Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг сафари арафасида Қўшма Штатлар Лотин Америкаси давлатларини халқаро ҳамжамият томонидан янги санкциялар жорий қилинаётган Эрон билан алоқаларни мустаҳкамламасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG