Линклар

logo-print

АҚШ Эроннинг олқишини қабул қилди


АҚШнинг USS Kidd ҳарбий кемаси ва Эроннинг Ал Молай балиқчи кемаси. Араб денгизи, 5 январ, 2012 йил.

АҚШнинг USS Kidd ҳарбий кемаси ва Эроннинг Ал Молай балиқчи кемаси. Араб денгизи, 5 январ, 2012 йил.

АҚШ Араб денгизида қароқчилар қўлга олган балиқчи кемадаги 13 нафар эронлик АҚШ денгиз кучлари томонидан озод қилингани учун Теҳрон билдирган миннатдорликни қабул қилди.

АҚШ Президенти Барак Обаманинг Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Томми Витор денгиз қароқчиларига қарши кураш Форс кўрфази ва унга туташ ҳудуддаги флот кучларининг вазифаларидан бири эканини таъкидлади.

Витор қароқчиларга қарши курашда Эрон Қўшма Штатлар билан муштарак мақсадга эга эканини айтди.

АҚШ ҳарбийларига кўра, USS Kidd номли жанговор кема сомалилик қароқчилар қўлида 45 кун тутқунликда сақланган эронлик балиқчиларни 5 январ куни озод қилган.

Шанба куни Эрон ҳукумати АҚШ ҳарбийлари эронлик балиқчиларни озод қилганини олқишлади.

USS Kidd кемаси Эрон ҳарбийлари Форс кўрфазига келишига қарши бўлаётган АҚШнинг бортида самолётлар бўлган кемасини қўриқлаётган кемалардан бири.
XS
SM
MD
LG