Линклар

Греция юк кемаси Янги Зеландия яқинида бўлиниб кетди


Янги Зеландия қирғоқлари яқинида уч ой олдин саёз жойга тиқилиб қолган Грецияга қарашли Rena номли юк кемасидаги 300 дан ортиқ контейнер денгизга оқиб кетди.

8 январга ўтар кечаси рўй берган тўфон пайтида кучли тўлқинлар кемани иккига бўлиб юборди.

Мутахассислар кемадан денгизга яна ёнилғи сизиб чиқиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.

Аввалроқ кема ёнилғиси денгизга оқиб кетгани натижасида 20 мингга яқин денгиз қуши нобуд бўлган.

Янги Зеландия ҳукумати буни мамлакат тарихида рўй берган энг мудҳиш экологик денгиз фожиаси, деб атади.
XS
SM
MD
LG