Линклар

Афғонистон Грецияда элчихона очади


Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ж.Мусазай.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ж.Мусазай.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Кобул ҳукумати Грециядаги афғонистонлик ноқонуний мингрантларга ёрдам бериш учун март ойи охирига қадар Афинада элчихона очишини маълум қилди.

Айни пайтда Жанан Мусазай Афғонистон ҳукумати Болгариядаги ўз элчихонасини ёпишини билдирди.

Мусазайга кўра, ҳар йили 50 минг афғонистонлик Греция ҳудудига ноқонуний равишда киради.

Уларнинг аксари қўлга олиниб қамалади ёки пулсиз ва ҳужжатсиз аросатда қолади.

Мусазай ўтган йил Афғонистон ҳукумати мамлакатга қайтишни хоҳлаган 650 нафар шахсга паспорт бергани ва Греция ҳукуматидан мамлакатга ноқонуний кирганлик учун ҳибсга олинган 100 нафар афғонистонлик қўйиб юборилишини сўраганини айтди.
XS
SM
MD
LG