Линклар

Ўзбекистонда таксилар фаолиятини тартибга солишни кўзда тутган ҳукумат қарори киракашлик билан шуғулланувчи ҳайдовчилар норозилигига сабаб бўлаяпти.


Бу ерда гап Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майида чақирилган “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида бормоқда.

2012 йил 1 январидан кучга киргани айтилаётган бу қарорга асосан таксилар бутун Ўзбекистон бўйлаб сариқ рангга, Тошкентда эса қаймоқ рангига бўялиши лозим. Уларнинг томига зарғалдоқ рангда TAXI ёзуви туширилган фонар ўрнатилиши, олдинги эшикда эса шашка ва Т ҳарфи акс этиши лозим.

Бундан ташқари, таксининг бўшлигини англатувчи яшил чироқ, ҳисоблагич, радио алоқа, назорат-касса машинаси ҳамда пластик карта тўлов терминали ўрнатилиши лозим. Анча харажат талаб қиладиган бу ишга эса ўзбекистонлик ҳайдовчилардан ҳеч ким ўз ёнидан пул сарф қилишни истамаяпти.

Бундай норозилик қарийб етти йил аввал қонли ғалаёнга саҳна бўлган Андижонда ҳам кўзга ташланмоқда. Бу хусусда андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов қуйидагиларни сўзлаб берди:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG