Линклар

Ироқ полицияси диктатор Саддам Ҳусайн даврида содир этилган хатти-ҳаракатлар учун узр сўради.

Ички ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда полиция “ўз ваколатига таллуқли бўлмаган ишларни қилишга мажбур қилингани” билдирилган.

Мазкур баёнот Ироқда полиция кучлари ташкил этилганига 90 йил тўлиши арафасида эълон қилинди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳлар Ироқ полицияси, хавфсизлик кучлари ва армия аскарларини қўпол хатти-ҳаракатлар, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва хизмат салоҳиятларини суиистеъмол қилганини танқид қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG