Линклар

Эронда уранни бойитувчи ер ости заводи ишга тушади


Эроннинг Атом энергияси ташкилоти раҳбари Фаридун Аббосий Давани.

Эроннинг Атом энергияси ташкилоти раҳбари Фаридун Аббосий Давани.

Эроннинг Атом энергияси ташкилоти раҳбари мамлакатнинг уранни бойитувчи ер ости заводи “яқин фурсатда ишга туришилиши”ни маълум қилди.

Фаридун Аббосий Давани айтганига асосланиб “Кайхан” кундалигининг хабар қилишича, “Фардов” номли завод уранни 20 фоизгача бойитиш имкониятига эга.

Эҳтимолий ҳужумлардан ҳимоялаш мақсадида завод Қум шаҳри яқинидаги тоғли минтақада қурилгани айтилмоқда.

Халқаро ҳамжамият чақириғига қарамай, ўтган ой Эрон уранни кўпроқ миқдорда тўйинтириш ишлари бошланишини эълон қилган.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблаб келмоқда.

Теҳрон расмийлари Эрон шаънига айтилаётган айбловларни рад қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG