Линклар

logo-print

Мушарраф Покистонга қайтмоқчи


Мушарраф учун Покистонга қайтиш хавфли

Мушарраф учун Покистонга қайтиш хавфли

Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф январнинг охирида ватанига қайтмоқчи ва сиёсий фаолиятини давом эттирмоқчи.

Бу ҳақда Мушарраф Карочи шаҳрида митингга йиғилган тарафдорлари билан видеоалоқаси давомида баёнот берди.

Покистон прокуратураси собиқ президент мамлакатга қайтиши биланоқ ҳибсга олинажаги тўғрисида баёнот берган эди.

Мушарраф собиқ бош вазир Беназир Бхуттонинг ўлдирилиши муносабати билан айбланмоқда.

Прокуратура Мушаррафни унинг қўли остида бўлган куч ишлатар тизимлар Бхуттога қарши 2007 йили амалга оширилган суиқасднинг олдини ололмаганлиги айблаб келади.

Покистон матбуоти хабар қилишича, мамлакат Қуролли кучлари қўмондонлиги Мушаррафнинг қўлга олинишига йўл қўймоқчи эмас.

Парвез Мушарраф ҳокимият тепасига 1999 йили, ҳарбий тўнтариш оқибатида келган ва 2008 йилгача мамлакат раҳбари бўлиб турган эди. Амалдан кетгач Покистонни тарк этган ва Лондонда ва баъзида Дубайда истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG