Линклар

logo-print

Ироқ Курдистон мухториятидан Хошимийни сўради


Суратда: Тариқ ал-Хошимий

Суратда: Тариқ ал-Хошимий

Ироқ ҳукумати мамлакат шимолидаги Курдистон ярим мухтор ўлкаси раҳбариятига, ўлим батальонлари тузганликда айбланаётган вице-президент Тариқ ал-Хошимий ва унинг 12 тарафдорини ҳуқуқ-тартибот органларига топширишни сўраб, мурожаат қилди.

Курдистон ярим мухтор ўлкаси раҳбарияти вакили Бағдоднинг сўровномаси олинганини кеча маълум қилди, лекин сўров қониқтириладими-йўқми – бу ҳақда бир нарса демади.

Таркибида кўпчиликни шиалар ташкил қиладиган Ироқ ҳукумати мамлакатдан АҚШ ҳарбийлари чиқиб кетиши биланоқ сунний сиёсатчиларни ҳибсга олишга фармойиш берган.

Курдистонда яшириниб юрган Хошимий Ироқ ҳукумати илгари сураётган айбловларни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG