Линклар

logo-print

Эронда АҚШ айғоқчилари қўлга олингани хабар қилинди


Суратда: Эрон разведка ишлари вазири Ҳайдар Мослеҳий

Суратда: Эрон разведка ишлари вазири Ҳайдар Мослеҳий

Эрон расмийларига кўра, АҚШ фойдасига айғоқчилик қилганликда гумон қилиниб бир неча киши ҳибсга олинган.

Эроннинг разведка ишлари бўйича вазири Ҳайдар Мослеҳийнинг якшанба кунги баёнотида айтилишича, айғоқчиликда гумон қилиниб қўлга олинганлар 2 мартга белгиланган парламент сайловини бузишга уринишда ҳам айбланмоқдалар.

Мослеҳийга кўра, қўлга олинганлар Эрондан ташқарида яшовчи шериклари билан Интернет орқали алоқа қилган.

Неча киши ҳибсга олингани, уларнинг исмлари тўғрисида хабар қилинмади. Кейинги ойларда пайдо бўлган шу каби хабарларда ҳам қўлга олинганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар айтилган эмас.
XS
SM
MD
LG