Линклар

Араб Лигаси Сурия ҳукуматини яна огоҳлантирди


Араб Лигаси кузатувчилари яраланган фуқаро билан касалхонада мулоқот қилмоқда

Араб Лигаси кузатувчилари яраланган фуқаро билан касалхонада мулоқот қилмоқда

Араб давлатлари лигаси Сурия ҳукуматини фуқароларга қарши зўравонликни тўхтатишга яна бир бор чақирди.

Араб Лигаси Ташқи ишлар вазирларининг 8 январ куни Қоҳирада бўлиб ўтган йиғилишида ташкилотнинг Суриядаги кузатувчилар миссияси фаолиятини, билдирилаётган танқидларга қарамай, давом эттиришга келишиб олинди.

Суриядаги миссиясини 26 декабр куни бошлаган Араб давлатлари лигаси кузатувчилари, уларнинг мавжудлигига қарамай бу мамлакатда қон тўкилиши давом этаётгани, президент Башар Асад режими билан унинг мухолифлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этаётган шаҳарлардан танклар ҳануз олиб чиқилмагани учун танқидга учрамоқда.

Ўтган бир кеча кундузда Сурияда яна 20 дан зиёд киши нобуд бўлди. Ўлганлар орасида мухолифат томонга ўтган аскарларга қарши жангга кирган ҳукуматнинг 11 аскари ҳам бор.
XS
SM
MD
LG