Линклар

logo-print
Пентагон агар Теҳрон Форс кўрфазига элтувчи Ҳормуз бўғозига тўсиқ қўйса, бунга муносиб жавоб қайтаражагидан огоҳлантирди.

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Америкадаги телеканаллардан бирига берган интервюсида Теҳроннинг бундай қадами мавжуд чегаралардан ошиш бўлиши ҳақида гапирди.

Шунингдек, шанба куни АҚШ Бирлашган қўшинлар бош штаби раҳбари, генерал Мартин Демпсей бўғоз ёпилган тақдирда АҚШ тўсиқни олиш ва йўлни очишга уринажагини айтди.

АҚШ раҳбариятининг бу мазмундаги баёноти Эрон раҳбарияти бўғозни ёпиш билан таҳдид қилганидан сўнг янграмоқда. Бироз муқаддам Теҳрон ЕИ Эрон нефтига эмбарго жорий қилгани ортидан шу мазмунда баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG