Линклар

logo-print
6 январ куни Ўзбекистон президенти имзолаган "Рақобат тўғрисида"ги қонун Ислом Каримов ташаббуси билан ишлаб чиқилди.

У 2010 йилнинг ноябр ойида Ўзбекистондаги демократик жараёнларни изчиллаштириш ниятида ўртага ташлаган бир қатор жиддий ташаббуслар, жумладан, Ўзбекистонда парламент, президент ва ҳокимиятнинг бошқа бўғинлари фаолиятини ўзгартиришга оид ташаббуслар сафида бу масала ҳам бор эди.

Бу қонун Ўзбекистонда рақобат ва монополияга қарши кураш соҳасига оид 1996 йилда қабул қилинган қонун ўрнида қабул қилинди.

Янги лойиҳадаги асосий ўзгариш - монополияга қарши кураш бўйича давлат чора-тадбирларининг республикадаги молиявий институтлар хизматлари бозорига нисбатан қўлланишига оиддир.

Қонунда молиявий хизматлар бозорига берилган таърифда банклар ва кредит, суғурта ҳамда бошқа молия институтлари хизмати назарда тутилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бу қонун лойиҳасини 14 ноябрда, Сенат эса 5 декабрда маъқуллади ва янги қонун 7 январдан кучга кирди.
XS
SM
MD
LG