Линклар

EurasiaNet нашри мухбирининг воқеа жойидан тўплаган маълумотларига кўра, Ўзбекистонни Тожикистон билан боғловчи Ғалаба-Амузанг темир йўлида 2011 йилнинг ноябр ойида содир бўлган портлаш террорчилик акти бўлмаган.

Ўтган йилнинг 17 ноябрида Термиз-Қўрғонтепа йўналишидаги темир йўл участкасида портлаш содир бўлган ва Ўзбекистон расмийлари буни террорчилик акти сифатида кўраётгани Uzmetronom сайти томонидан хабар қилинган эди.

Эндиликда EurasiaNet нашрининг воқеа жойини бориб кўрган мухбири Мэтю Стаурбрижга таяниб хабар қилишича, қўлга киритилган маълумотлар ҳамда расмийлардан олинган жавоблар содир бўлган воқеа террорчиларнинг иши эмаслигини кўрсатган.

Нашр Ўзбекистоннинг ўз исмини маълум қилмаган расмийсидан: "Бу теракт эмас. Бунинг нималигини сўраманг. Бу бизнинг сиримиз", деган сўзларини иқтибос келтирган.

Термиз-Қўрғонтепа йўналишидаги бу темир йўлидан, асосан, Тожикистоннинг Жанубий қисмидаги туманларга озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар ташилади.

Термиз-Қўрғонтепа ўртасидаги 218 километрлик темир йўлдан 1974 йилдан бери фойдаланиб келинади.
XS
SM
MD
LG