Линклар

logo-print
Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Малик агар собиқ президент Парвез Мушарраф мамлакатга қайтса, чегарадан ўтиши биланоқ ҳибсга олинишини айтди.

Якшанба куни Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф Карачи шаҳрида митингга йиғилган тарафдорлари билан видеоалоқа ўрнатган ва январнинг охирида ватанига қайтмоқчи, сиёсий фаолиятини давом эттирмоқчи эканини айтган эди.

- Мен шу ойнинг 27 санаси билан 30 санаси орасида Покистонга қайтаман. Шунингдек, мен Карачига ҳам бориш ниятимни билдириб қўймоқчиман. Оллоҳ насиб қилса, яна бир бор сиз билан юзма-юз кўришамиз ва гаплашамиз,- деди Парвез Мушарраф.

Бироз муқаддам Покистон прокуратураси ҳам собиқ президент мамлакатга қайтса, ҳибс қилиниши тўғрисида баёнот берган эди.

Мушарраф собиқ Бош вазир Беназир Бхуттонинг ўлдирилиши муносабати билан айбланмоқда.

Прокуратура Мушаррафни унинг қўли остида бўлган куч ишлатар тизимлар Бхуттога қарши 2007 йили амалга оширилган суиқасднинг олдини ололмаганлиги айблаб келади.
XS
SM
MD
LG