Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:17

Arbuz.com форуми Choyxona.comга кўчди


Ўзбекистон ва хорижда бўлган ўзбек ёшларининг севимли форуми бўлган Arbuz.com ўтган йилнинг декабр ойида ёпилган эди.
Ўзбекистон ва хорижда бўлган ўзбек ёшларининг севимли форуми бўлган Arbuz.com ўтган йилнинг декабр ойида ёпилган эди.

Arbuz.com форуми собиқ фаолига кўра, янги форумда ҳам сиёсий мавзуларда баҳс бўлмайди.


Хориждаги ва мамлакатдаги ўзбек ёшлари орасида машҳур бўлган ҳамда ўтган йилнинг 8 декабрида ёпилган Arbuz.com интернет-форуми мазмуни янги Choyxona.com сайтига кўчди.

Бу ҳақда Arbuz.comнинг собиқ фаол форумчиларидан бири исми сир қолиши шарти билан Озодликка хабар қилди.

Озодскайп орқали сўзлаган форумчига кўра, собиқ Arbuz.com форумида фаол бўлган Ўзбекистон сиёсати, иқтисодига оид мавзулар янги форумда ҳам четлаб ўтилган.

Ўтган йилнинг феврал ойида Arbuz.com форуми иштирокчиларидан бир нечтаси ҳибсга олингани ортидан сайт қисқа муддатга ёпилган эди.

2011 йил декабр ойида ёпилган Arbuz.com форумидан олинган сўнгги суратлардан бири.
2011 йил декабр ойида ёпилган Arbuz.com форумидан олинган сўнгги суратлардан бири.
Сўнгра “Ўзбекистон: муаммо ва ечимлар”, “Дин” ва “Қирғизистондаги фожеали воқеалар” каби машҳур рубрикалар тугатилган ва форум яна иш бошлаган эди.

Аммо, 2011 йилнинг 8 декабрида форум маъмури Насим Мансуров форум аъзоларига нисбатан тазйиқлар боис, охир-оқибат, уни ёпишга қарор қилгани ва уни сотмаслиги, шунингдек, ҳеч бир кўринишда давом эттирмаслиги ҳақида баёнот чоп этди.

"Ҳа, ўша кун келди. Бизнинг айрим аъзоларимизга алоқадор сўнгги воқеалардан сўнг форум қайсидир маънода ўлди. Шунинг учун мен уни ёпишга қарор қилдим. Менда уни юргизиш учун куч ҳам, маблағ ҳам йўқ. Бизнинг ҳозирги ва аввалги форумчиларимизнинг ҳимоясини кўзлаб, бу доменни ҳеч кимга сотмайман", деб ёзган эди форум маъмури Насим Мансуров.

Унга кўра, Ўзбекистон "ҳукумат кучлари" томонидан бўлган босимлар шахсан унга ва у билан биргаликда ишлаган ҳамда ўзини Delf, деб номлаган ҳамкасбимга нисбатан ҳам ўтказилган.

Шунингдек, Мансуров Arbuz.com интернет форуми атрофида йиғилган жамоани йўқотмаслик учун бошқа бир лойиҳани йўлга қўйиш фикри ҳам эндиликда амалга ошмаслигини айтган эди.

"Кўринишидан бу ҳам ҳеч қачон амалга ошмайди. Чунки, на Delf ва на менда янги лойиҳа устида ишлаш учун вақт ва маблағ бор", дея хулоса қилган эди ўз баёнотига Насим Мансуров.

Arbuz.com интернет форуми 13 йилдан ортиқроқ фаолият юритди. Унда 1 миллиондан ортиқ шарҳ қолдирилган ва бу шарҳлар 10 мингдан ортиқ аъзо томонидан қолдирилган эди.

Эндиликда Arbuz.com интернет форуми мазмунини айрим сиёсий рубрикаларни четлаб ўтиб кўчирган Choyxona.com форуми ўтган йилнинг декабр ойида иш бошлагани айтилмоқда.

Дарвоқе, Choyxona.com форумида "Дин ва маданият" номли рубрика иш бошлаган ва унда ҳозирча Ислом, Жамият, Ҳадис, Ислом тарихи ва диний адабиётлар каби бўлимлар бор.

Сўнгги кузатувларга кўра, ушбу формуда 100 га яқин иштирокчи қайддан ўтган ва форумчилар сафи кенгайиб бормоқда.

Ҳозир Choyxona.comнинг, муқаддам эса Arbuz.com интернет форумининг фаол иштирокчиси бўлган ҳамда Озодликка исми сир қолиши шарти билан сўзлаган форумчи билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG