Линклар

Алишер Азизхўжаев вафот этди


Алишер Азизхўжаев ўзбек "криминал авторитети" деб иддао қилинадиган Салим Абдувалиев билан.

Алишер Азизхўжаев ўзбек "криминал авторитети" деб иддао қилинадиган Салим Абдувалиев билан.

Ўзбекистон ҳукуматида нуфузли лавозимларда ишлаган сиёсатчи Алишер Азизхўжаев 58 ёшида вафот этди.


58 яшар Алишер Азизхўжаев 9 январ куни саратон касаллигидан ўлган.

Озодлик манбаларидан бирининг маълум қилишича, Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Германияга даволангани кетаётганда учоқда жон берган.

Ўзининг ғайриоддий табиати билан танилган Алишер Азизхўжаев 1990 йиллар ўрталаригача Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган.

1996-98 йилларда Бош вазирнинг маданият ва таълим соҳалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

1999-2003 йилларда Ўзбекистон президенти девони қошидаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ректори лавозимида ишлаган.

2006 йилда қисқа вақт даомида президент матбуот котиби бўлиб ишлаган.

Сўнгги 4 йил давомида Азизхўжаев Тошкент Давлат Юридика институтида кафедра мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Марҳумнинг таъзиясига таклиф қилинган журналист Шароф Убайдуллаевнинг Озодликка айтишича, Алишер Азизхўжаевни Тошкентдаги "Минор" қабристонига 10 январ куни дафн этилади.

Президент девонида марҳум билан бирга ишлаган журналист Шароф Убайдуллаев марҳумни эслаб "Тасодифан катта сиëсатга келган Алишер Азизхўжаевнинг сиëсатдан кетишига бош вазир Шавкат Мирзиëев билан зиддиятлари сабаб бўлди" дейди.

Қуйида Шароф Убайдуллаев билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.



Азизхўжаевни яқиндан билган журналист, ҳозирда Канадада сиëсий мухожир мақомида яшаëтган Исмат Ҳушев, марҳумни Ўзбекистон сиëсий тарихида кетма-кет икки марта бош вазир ўринбосари лавзимига тайинланган мураккаб сиëсий шахс эди, дея эслайди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG