Линклар

logo-print

Қозоғистонда сайловолди телемунозаралари ўтказилади


Қозоғистон парламенти сайловида 8 та партия қатнашади

Қозоғистон парламенти сайловида 8 та партия қатнашади

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси якшанба куни муддатидан олдин ўтказиладиган парламент сайлови олдидан сайловга қатнашадиган сиёсий партиялар ўртасидаги телемунозараларни 12 январ куни ўтказишга қарор қилди.

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Лаззат Сулаймоннинг кеча хабар қилишича, мунозараларни “Иқтисодиёт – мамлакат муваффақияти асоси” ҳамда “Қозоғистонда аҳолини капитал сифатида ривожлантириш” мавзуларида ўтказиш таклиф қилинган.

15 январга белгиланган парламент сайловида иштирок этиш учун 8 партия рўйхати қайд этилган.
Қозоғистон Конституциявий кенгаши қарорига биноан сайлов декабр ойида тартибсизликлардан сўнг фавқулодда ҳолат жорий этилган Жанаўзен шаҳрида ўтказилмайди.
XS
SM
MD
LG