Линклар

Ҳуқуқ ҳимоячилари сафдошлари учун $90000 йиғди


"Алесь Беляцкийга озодлик!"

"Алесь Беляцкийга озодлик!"

Белоруслик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳозирда ҳибсда сақланаётган сафдоши Алесь Беляцкийга ёрдам сифатида қарийб 90 минг доллар йиғди.

Бу маблағ Беляцкий номидан давлатга тўланади.

Алесь Беляцкий ўтган йилнинг ноябрида солиқ тўлашдан бош тортганликда айбдор, деб топилиб тўрт ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Беляцкий раҳбарлик қилган “Весна” инсон ҳуқуқлари марказидан хабар қилишларича, ҳуқуқ ҳимоячилари йиғиб берган қарийб 90 минг доллар яқин кунлар ичида давлатга тўланади.

Ташкилот вакиллари пул тўлангач, Беляцкийнинг озодликка чиқарилишига умид қилмоқдалар.

Белоруслик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Беляцкий устидан чиқарилган ҳукм ортида сиёсий сабаблар мавжуд, деган фикрда.
XS
SM
MD
LG