Линклар

Қочқин Тимошенко хотини учун ёрдам сўради


Эр-хотин тимошенколар. Шу кунда эса, эр муҳожиратда, хотин қамоқда

Эр-хотин тимошенколар. Шу кунда эса, эр муҳожиратда, хотин қамоқда

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенконинг турмуш ўртоғи, 6 январ куни Чехия ҳукуматидан сиёсий бошпана олган Олександр Тимошенко дунё давлатлари етакчиларидан ёрдам сўради.

Олександр рафиқасининг Украина ҳукумати томонидан “синдирилишига” дунё лидерларини бефарқ қараб турмасликка чақирди.

2004 йилги "Зарғалдоқ инқилоби" етакчиларидан бири Юлия Тимошенко ўз сиëсий рақиби Виктор Янукович президентликка келганидан сўнг хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланиб¸ 2011 йилда суд ҳукми билан 7 йиллик қамоққа ҳукм қилинган.

Юлия Тимошенко 2010 йили ўтказилган Украина президенти сайловида Виктор Януковичнинг асосий ҳарифи бўлган эди.

Олександр Тимошенко Прагада “Баткившчина” халқаро жамоат ташкилоти тузганини, уни рўйхатдан ўтказиш учун тегишли идораларга мурожаат қилганини маълум қилди.

Тимошенко етакчилик қиладиган бу ташкилот Украина ҳукуматининг ҳаракатларини ҳамда Украинада инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик эркинликлари аҳволини кузатиш билан шуғулланади.
XS
SM
MD
LG