Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод Чавес билан сўзлашувлар ўтказди


Эрон президентини 8 январ куни Каракас аэропортида Венесуэла президенти кутиб олди

Эрон президентини 8 январ куни Каракас аэропортида Венесуэла президенти кутиб олди

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод душанба куни Каракас шаҳрида Венесуэла президенти Уго Чавес билан сўзлашувлар ўтказди.

Бу Эрон раҳбарининг Венесуэлага бешинчи сафаридир. Теҳрон билан Каракасни АҚШ ва Ғарбдаги бошқа давлатлар олиб бораётган сиёсатга қарши бир хил позиция бирлаштиради.

Маҳмуд Аҳмадийнажод Лотин Америкасига сафари доирасида Венесуэладан ташқари Никарагуа, Эквадор ва Кубада бўлади.

Эрон раҳбарининг Венесуэлага сафари арафасида АҚШ Лотин Америкаси давлатларини Эрон билан алоқаларини мустаҳкамламасликка чақирди.

Вашингтон фикрича, ўзининг ядровий дастури туфайли босимга учраётган Теҳрон “зўр бериб ўзига дўст изламоқда”.
XS
SM
MD
LG