Линклар

logo-print

Эрдўғон: Сурияда тўлақонли уруш бўлиши мумкин


Эрдўғон Суриядаги вазиятдан ташвишда

Эрдўғон Суриядаги вазиятдан ташвишда

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг фикрича, Сурияда “диний ва миллий нафрат асосида” тўлақонли уруш чиқиб кетиши мумкин.

Душанба куни Анқарада бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида Эрдўғон Сурия президенти Башар Асад режимини ўз фуқароларини “шафқатсиз ўлдираётганликда” яна бир бор айблади.

Эрдўғонга кўра, Суриядаги мавжуд вазият Туркия манфаатларига ҳам таҳдиддир ва Суриядаги можарони ҳал қилишда асосий ролни Туркия ўз зиммасига олиши мумкин.

Якшанба куни Араб давлатлари лигаси Дамашқни Лиганинг Суриядаги кузатувчиларига улар ўз миссиясини бажариши учун етарли шароит яратиб беришга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG