Линклар

Ғарб Эронни уран ишлаб чиқаришни бошлагани учун қоралади


Эроннинг ядровий объектлари зенит замбараклари билан ыщриыланади

Эроннинг ядровий объектлари зенит замбараклари билан ыщриыланади

АҚШ, Буюк Британия ва Франция Эроннинг Қум шаҳри яқинидаги ер ости заводида кам бойитилган уран ишлаб чиқаришни бошлаб юборганини кескин қоралади.

Тилга олинган мамлакатлар ташқи ишлар вазирликлари Теҳроннинг ҳаракатларини “масъулиятсизлик билан қилинган иғвогарона” ҳаракат сифатида баҳолади.

Вашингтон, Лондон ва Парижнинг фикрича, Теҳрон ўз ҳаракатлари билан халқаро ҳуқуқ меъёрларини қўпол равишда бузмоқда.

Эрон ер ости заводида кам - 20 фоизгача бойитилган уран ишлаб чиқаришни йўлга қўйганини Халқаро атом энергияси агентлиги душанба куни тасдиқлади.
Агентлик расмий вакили Жилл Тюдор Венада қилган чиқиши чоғида айтишича, уран ишлаб чиқариш Қум шаҳри яқинида қурилган Фордов заводида амалга оширилмоқда.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Эроннинг ядровий дастуридан кўзланган мақсад ядровий қурол ишлаб чиқаришдир, деган фикрда ва шу муносабат билан АҚШ ва Европа Иттифоқи яқинда Эронга қарши янги санкциялар жорий этган эди.

Эрон бу айбловларни рад этиб келади, бироқ БМТ Хавфсизлик кенгаши талабига инобатга олмай уранни бойитиш жараёнини тўхтатишдан бош тортган.
XS
SM
MD
LG