Линклар

logo-print
Саудия Арабистони элчихонаси вақтинча Бишкекдаги “Ҳаят”меҳмонхонасига жойлаштирилди. Бу борада 2012 йилнинг 10 январ куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Вазирлик маълумотида айтилишича, Саудия Арабистонининг Қирғизистондаги элчихонаси 2011 йилнинг 26 декабридан расман иш бошлаган. Марай Ал Барака Ал Дербас Саудия Арабистонининг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланган.

Ўтган йил якунида Қирғизистон Бош вазири Ўмурбек Бабанов ўз мамлакати Араб давлатлари билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG