Линклар

Сурия Президенти Башар ал-Ассаднинг мамлакатда юзага келган вазият хусусида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

SANA агентлигига кўра, ал-Ассад ўз нутқида мамлакатдаги аҳволдан ташқари минтақа ва халқаро вазият борасида ҳам сўзлаши кутилмоқда.

Душанба куни Сурия мухолифати Араб Лигаси кузатувчилари фаолиятини танқид қилди.

Бу танқидларга қарамай кузатувчилар миссияси ўз фаолиятини давом эттиришини маълум қилган Араб Лигаси кеча яна бир бор Сурия ҳукуматини фуқароларга қарши зўравонликни тўхтатишга чақирди.

Сурияда ал-Ассад режимига қарши 10 ойдан буён давом этаётган норозилик чиқишлари куч билан бостирилиши оқибатида, БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 5 мингдан зиёд одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG