Линклар

Шимолий Кореяда яқинда вафот этган мамлакат собиқ президенти Ким Чен Ир таваллудининг 70 йиллиги ва мамлакатнинг илк президенти Ким Ир Сен таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинди.

Расмий ахборот агентликларига кўра, парламент қарорига кўра, авф этилган маҳкумлар 1 февралдан озодликка чиқарилади.

Амнистияга оид бошқа тафсилотлар эълон қилинганича йўқ.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Шимолий Корея қамоқхоналарида минглаб сиёсий маҳбуслар бор.

Шимолий Кореяда "Миллат доҳийси" сифатида эътироф этиладиган Ким Чен Ир ўтган йилнинг 17 декабр куни юрак ҳуружидан вафот этган эди.

Унинг ўлимидан кейин ўғли Ким Чен Ун Шимолий Корея бошқарувини эгаллади.
XS
SM
MD
LG