Линклар

logo-print

Алишер Азизхўжаев дафн этилди


Алишер Азизхўжаев ўзбек "криминал авторитети" деб иддао қилинадиган Салим Абдувалиев билан.

Алишер Азизхўжаев ўзбек "криминал авторитети" деб иддао қилинадиган Салим Абдувалиев билан.

Душанба куни 58 ёшида вафот этган Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Алишер Азизхўжаев "Минор" қабристонига дафн этилди.


Тошкентдаги Хасти Имом Жоме масжидида 10 январ куни ўтказилган таъзия маросимига, хабарларга кўра, ҳукумат мулозимларидан ҳеч ким келмаган.

Ўзбекистон ҳуҳуматида нуфузли лавозимларда ишлаган Алишер Азизхўжаев Тошкентдаги "Минор" қабристонига дафн этилди.

Таъзия маросимида қатнашган тошкентликлардан бирининг айтишича, президентнинг собиқ маслаҳатчисини дафн этишда Темур Алимов ва Хайрулла Жўраев каби президент собиқ маслаҳатчилари қатнашган.

Саратон касаллигига чалинган Алишер Азизхўжаев 58 ёшида 9 январ куни Германияда даволанаётган пайтда жон берди.

Ўзининг ғайриоддий табиати билан танилган Алишер Азизхўжаев 1990 йиллар ўрталаригача Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган.

1996-98 йилларда Бош вазирнинг маданият ва таълим соҳалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

1999-2003 йилларда Ўзбекистон президенти девони қошидаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ректори лавозимида ишлаган.

2006 йилда қисқа вақт давомида президент матбуот котиби бўлиб ишлаган.

Сўнгги 4 йил давомида Азизхўжаев Тошкент Давлат Юридика институтида кафедра мудири лавозимида ишлаб келган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG