Линклар

logo-print

Москва Шимоли-ғарбий маъмурий округ Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, “Жасорат” ордени кавалери, полиция майори Сергей Петров икки нафар ўзбекистонлик йигитга жинсий тажовуз қилганликда айбланмоқда.

Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, 3 январ куни Москвадаги Стратонавтлар кўчасидаги 9-уй ёнида ўзбекистонлик ака-укани (Озодлик муайан сабабларга кўра жабрланганларнинг исми шарифини ошкор этмаётир- тахр.) "Инфинити FX-35" автомобилида ўтирган шахс тўхтатиб, уларга полициячи гувоҳномасини кўрсатган.

Йигитларнинг тергов пайтида берган кўрсатмасига кўра, уларни полициячи бирма-бир машинасига чиқариб, дўқ-пўписа билан зўрлаган.

Воқеа жойидан кетгач йигитлар зудлик билан маҳаллий полиция бўлимига мурожаат қилган.

Машина номери бўйича аниқланган 36 ёшли майор Петров шу куни дўстлари билан Москва ресторанларидан бирида ўзининг туғилган кунини нишонлаб ўтирган жойида қўлга олинган. Ҳибсга олишда у ўз ҳамкасбларига қаршилик кўрсатмаган.

Машинада ўтказилган тинтув натижасида ашёвий далиллар топилгани айтилмоқда.

Ҳибсга олиниб шаҳарни тарк этмаслик тилхати билан қўйиб юборилган полициячи ўзига қўйилаётган айбларни рад этмоқда.

Озодлик ҳодиса тафсилотларини ўрганишни давом этади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG