Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:52

Ўзбекистонда ФҲДЁ архиви электронлашмоқда


Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги ФҲДЁ органлари архиви қарийб 70 йиллик тарихга эга ва бу давр ичидаги никоҳ, туғилганлик ва ўлганлик ҳақидаги қайдларнинг ҳаммаси қоғозларга битилган.
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги ФҲДЁ органлари архиви қарийб 70 йиллик тарихга эга ва бу давр ичидаги никоҳ, туғилганлик ва ўлганлик ҳақидаги қайдларнинг ҳаммаси қоғозларга битилган.

Ўзбекистон ҳукумати тасдиқлаган янги низомга кўра, бундан буён республика ФҲДЁ (Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш) органлари архиви ягона электрон тармоққа бирлашади.


Ўзбекистонда 2012 йилнинг 1 январидан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш - ФҲДЁ органлари архивини ягона электрон тармоққа бирлаштириш жараёни бошланди.

12.uz нашрининг Ўзбекистондаги расмий манбаларга таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан ФҲДЁ органлари фаолиятини ислоҳ қилишга оид низом тасдиқланган.

Низомда белгиланишича, Ўзбекистон Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий Банки ҳамкорликда кейинги 3 ой ичида Ўзбекистонда мавжуд барча ФҲДЁ органларининг бугунги аҳволи ва эҳтиёжини ўрганиб, шу асосда уларнинг фаолиятини ислоҳ қилишга оид ўз лойиҳаларини тақдим қилиши лозим.

Асосий талаб ФҲДЁ органларида ишлайдиган ходимларнинг ҳозирда мавжуд сони ва эҳтиёжга яраша зарур сонини аниқлаш устида бормоқда ҳамда архивни электронлаштириш устида бормоқда.

Тошкент шаҳридаги ФҲДЁ бўлимларидан олинган маълумотга кўра, архивни электронлаштиришга ҳаракат 2010 йилда бошланган.

- 2010 йилдан секин-секин архив компютерга кўчириляпти. Архивимиз катта. Уларнинг ҳаммаси ҳозирча қоғозда, - дейди, жумладан, Тошкентдаги ФҲДЁ бўлимларидан бирининг ходими.

Янги тизим ишга тушса, фуқаролар ҳамда ФҲДЁ бўлимлари иши анча енгиллашиши айтилмоқда.

Буни ФҲДЁ бўлими ходими шундай тушунтирди.

- Масалан, кимнингдир паспорти йўқолди, дейлик. Ўшанда суриштирилади, қачон йўқолган ва нимага йўқолган. Чунки, баъзилар никоҳини яшириш учун шундай қилиши мумкинда. Кейин ИИБ текширади буни ва бизга запрос киргизади, - дейди ФҲДЁ бўлими ходими.

Бу ходимнинг сўзларига кўра, ўзбекистонликларнинг ЗАГС архивига иши кўп тушади.

Паспорт йўқолганда, турмушга чиқиш ёки хорижда никоҳдан ўтиш учун зарурий ҳужжатларни тайёрлаш, меросни расмийлаштириш каби қатор қатор ҳолатларда оилавий аҳволи ҳақидаги маълумотномаларни олиш учун Ўзбекистон фуқаролари ФҲДЁ бўлимлари архивларига йўлланади.

- Биз запросларни йиғамиз. Кейин районлардаги ФҲДЁ бўлимлари ходимлари ҳафтада бир марта келишади ва запросларни олиб кетишади. Бир ҳафтадан кейин жавоб билан келишади. Шу процесс учун 15 кун вақт керакда. Четга кетаётганлар бўлади, билети куйиб кетадиганлар бўлади. Лекин улар ҳам ҳозир кутишга мажбур, - дейди Тошкентдаги ФҲДЁ бўлимларидан бирида ишлайдиган ва ўзини таништирмаган ходим.

Янги тартибга кўра, келгусида ФҲДЁ органларининг ўзида никоҳ, туғилганлик ва ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар, турли маълумотномаларни олишда тўланадиган бож тўловларини амалга ошириш учун терминаллар ўрнатиш масаласи ҳам кўрилаётгани айтилмоқда.

ФҲДЁ бўлимлари ходимларига кўра, бу ҳолда бўлимлардаги турнақатор навбатлар ҳам йўқолар эди.

- Ҳозир туғилганлик, никоҳ ва ўлим тўғрисидаги гувоҳномаларни биздан олишадику, шунга доим навбат бўлади бизда. Агар маълумотлар базаси электронлашса ва терминаллар пайдо бўлса, одамлар соатлаб навбат кутмасди, - дейди ФҲДЁ бўлимларидан бирида ишлайдиган яна бир ходим.

Ҳозир мавжуд тартибга кўра, давлат герби урилган битта гувоҳноманинг ўзи учун 12 минг 584 сўм миқдорида, шунингдек, никоҳ, туғилганлик ва ўлганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг қайд этилиши учун яна 12 минг 584 сўм миқдорида давлат божи белгиланган.

Фуқаролар бу тўловлар ҳақидаги йўлланмани ФҲДЁ бўлимидан олишади. Кейин Халқ банки кассаларидан бирига тўлаб, яна ортга қайтадилар ва яна навбатга турадилар.

- Хуллас, баъзида бир кун вақтингиз кетадида бирорта гувоҳномани олиш учун. Ҳозирча, бизда терминаллар ўрнатиш ҳақида ҳали гап бўлмади. Секин секин бунга ҳам келсак, албатта, яхши бўлар эди, - дейди Тошкент шаҳридаги ФҲДЁ бўлимларидан бирида ишлайдиган ходим.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон ФҲДЁ органлари архиви қарийб 70 йиллик тарихга эга.

Озодликка микрофонсиз сўзлаган Тошкент шаҳридаги ФҲДЁ бўлимларидан бирининг раҳбарига кўра, бунча даврга тегишли маълумотларни электрон тизимга кўчириш ва ягона тармоқ ташкил қилиш жуда катта вақт талаб қилади ҳамда бунинг учун айни дамда моддий-техник имкониятлар озлик қилмоқда.

Шу боис, ҳам ФҲДЁ ходимлари, ҳам фуқаролар мушкулини осон қилиши мумкин бўлган ўзгаришларнинг қачон амалга кўчиши ҳозирча номаълум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG