Линклар

Бугун президент Ислом Каримов Жанубий Корея Миллий ассамблеяси спикери Пак Хи Тени қабул қилди.

ЎзА маълумотига кўра, Оқсаройдаги учрашувда Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатлари муҳокама қилинган.

29 январ куни Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 20 йил тўлади.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йилнинг 11 ойи давомида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,5 миллиард АҚШ долларидан ошган.

Жанубий Кореянинг Ўзбекистон иқтисодига киритаётган сармоялар ҳажми 5 миллиард долларни ташкил қилади.

Ўзбекистонда Жанубий Корея сармояси иштирокида тузилган 350 дан зиёд корхона фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG