Линклар

logo-print
Бугун Сурия президенти Башар ал-Ассад жорий йилнинг март ойида мамлакатда янги конституция бўйича референдум ўтказилишини, кейин эса умумий сайлов бўлишини маълум қилди.

Дамашқ университетидаги чиқишида Башар Ассад халқ уни қўллаётганини айтиб, истеъфога кетиш нияти йўқлигини ҳам маълум қилди.

Ассад Суриядаги тартибсизликлар ортида ташқи кучлар турганини айтиб, уларни мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилишда айблади.

Ғарб давлатлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари президент Башар ал-Ассадни зўравонликларда айбдор санайди.

Ассад режими эса тартибсизликлар ортида қуролли террорчилар турганини иддао қилиб келмоқда.

Сурия президенти Башар Ассад режимига қарши 10 ойдан буён давом этаётган норозилик чиқишлари иштирокчиларига қарши куч қўлланиши оқибатида, БМТ ҳисоб-китобича, 5 мингдан зиёд киши ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG