Линклар

Ўзбекистон Ўшни газ билан тўла таъминлади


Суратда: Ўш шаҳри кўчаларидан бири

Суратда: Ўш шаҳри кўчаларидан бири

Ўзбекистон Ўш шаҳрига соатига 5 минг 100 куб метр табиий газ етказиб бермоқда.

Бу ҳақдаги маълумотни Озодлик радиоси қирғиз хизмати Ўш шаҳри вице-мэри Рустам Мирзаматовдан олди.

Вице-мэрга кўра, соатига 5 минг куб метр атрофидаги табиий газ шаҳарнинг қиш мавсумидаги эҳтиёжини тўла қоплайди ва шу кунда Ўш газ билан тўла таъминланган.

2011 йилнинг декабрида Ўзбекистон Ўшга соатига 2 минг 900 кубметргина газ берган ва шаҳар аҳли бу масалада қийинчиликни бошдан кечирган эди.
XS
SM
MD
LG