Линклар

Икки ўзбекистонлик талончилик қилаётганда ушланди


Москвадаги итальян ресторанининг ёнғиндан кейинги кўриниши

Москвадаги итальян ресторанининг ёнғиндан кейинги кўриниши

Москвада Ўзбекистоннинг икки фуқароси 9 январ куни ёниб кетган итальян ресторани вайроналаридан тўлов терминали ва мусиқа ўйновчи мосламани ўғирлаб чиқиб кетаётган пайтда қўлга олинди.

Ушланганларнинг исм-фамилияси эълон қилинмади.

Москва шаҳри ИИБнинг матбуот хизматига таяниб, ахборот агентликларининг хабар қилишича, икки ўзбекистонлик устидан “талончилик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғаш масаласи ҳал қилинмоқда.

9 январ куни Москвадаги итальян ресторанида газ портлаши оқибатида ёнғин чиққан, натижада икки киши нобуд бўлиб, 39 киши тан жароҳати олган эди.

Дастлабки маълумотларга қарганда, ресторанда газ баллонлари портлаган.
XS
SM
MD
LG