Линклар

Акмат Бакиев манзил колонияга чиқарилди


Қамоқдан чиқарилган Акмат Бакиев Қурманбек Бакиевнинг инисидир

Қамоқдан чиқарилган Акмат Бакиев Қурманбек Бакиевнинг инисидир

Қирғизистон собиқ президентининг укаси Акмат Бакиев қамоқдан 4 январ куни манзил колонияга чиқарилди.

Бу ҳақдаги маълумотни Озодлик радиоси қирғиз хизмати Қирғизистон ИИВ Жазони ўташ хизмати матбуот котиби Жолдошбек Бузурманкуловдан олди.

Бузунманкуловнинг айтишича, Акмат Бакиев манзил колониянинг карантин бўлимида 14 январгача бўлади ва сўнгра иш топиб, маошининг бир қисмини манзил колонияга ҳисобига ўтказиб туради.

Таҳлилчиларнинг айтишича, бу – Акмат Бакиев амалда озодликка чиқди, деганидир.

Қурманбек Бакиевнинг укаси Акмат Бакиев 2010 йил июнидаги Ўш қирғини арафаси – май ойида миллатлараро низо чиқарганликда, ғайриқонуний қурол олиб юрганликда, талончилик ҳамда босқинчиликда айбдор, деб топилиб Жалолобод шаҳар суди томонидан 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Акмат Бакиевникига ўхшаш айбловлар билан бир қатор қирғизистонлик ўзбеклар, жумладан инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаров умрбод қамоққа ҳукм қилинган.
XS
SM
MD
LG