Линклар

Суриядаги вазиятга кузатувчилар таъсир ўтказа олмаяпти


Хомс шаҳрида 9 январ куни ҳам ҳукуматга қарши норозилик намойиши ўтказилди

Хомс шаҳрида 9 январ куни ҳам ҳукуматга қарши норозилик намойиши ўтказилди

-Араб давлатлари лигаси кузатувчилари Сурияга етиб келган 26 декабрдан буён ҳам бу мамлакатда яна 400 нафар атрофида одам ўлди, деб баёнот берди сешанба куни БМТ бош котиби ёрдамчиси Линн Паско.

Лига кузатувчиларининг ўзлари ҳам уларнинг Сурияда мавжудлиги қон тўкилишига барҳам беролмаётгани учун танқидга учрамоқда.

Хабарларга қараганда, Латакия шаҳри яқинида қуролли ҳужумга учраб Лига кузатувчиларидан 11 киши енгил яраланган.

Сурия президенти Башар Ассад жорий йилнинг март ойида мамлакатда янги конституция бўйича референдум ўтказилишини, кейин эса умумий сайлов бўлишини маълум қилди.

Дамашқ университетидаги чиқишида Башар Ассад халқ уни қўллаётганини айтиб, истеъфога кетиш нияти йўқлигини маълум қилди.

Ассадга кўра Суриядаги тартибсизликлар ортида ташқи кучлар турибди ва улар мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

Сурия президенти Башар Ассад режимига қарши 10 ойдан буён давом этаётган норозилик чиқишлари иштирокчиларига қарши куч қўлланиши оқибатида, БМТ ҳисоб-китобича, 5 мингдан зиёд киши ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG