Линклар

Ню-Ҳемпширда праймериз бўлиб ўтди


Республикачилар ўзлари орасидан Ню Ҳемпширда АҚШ президентлигига номзод танладилар

Республикачилар ўзлари орасидан Ню Ҳемпширда АҚШ президентлигига номзод танладилар

АҚШнинг Ню Хемпшир штатида Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида иштирок этишга интилаётганлар орасида дастлабки танлов (праймериз) бўлиб ўтди.

Праймериз натижаларига кўра, Массачусетс штати собиқ губернатори Митт Ромни ғолибликни қўлга киритди.

Ромни ўтган ҳафтада Айова штатида ўтказилган праймеризда Митт Ромни ҳарифи собиқ сенатор Рик Санторумдан жузъий фарқ билан ғалаба қозонган эди.
АҚШ президентлигига номзод бўлиш учун 6 республикачи курашга тушган.

Бу партиядан президентликка ягона номзод ким бўлиши партиянинг ёзда ўтажак қурултойида маълум бўлади ва у Демократлар партияси номзоди, амалдаги президент Барак Обамага ҳариф бўлади.
XS
SM
MD
LG